«Ўлимлар штати» ўлим жазосини бекор қилди
Виржиния АҚШдаги ўлим жазоси бекор қилинган илк жанубий штатга айланди. Тегишли қонунга губернатор Ральф Нортэм имзо чеккани ҳақида BBC хабар берди.
Губернаторнинг баёнот беришича, ўлим жазосининг бекор қилиниши ирқий тенгсизлик тарихига эга «ўлим машинаси»ни тўхтатади.
Маълумот ўрнида келтириш керакки, Виржиния АҚШ штатлари орасида ўлим жазолари ижро этилиши кўплиги борасида етакчи бўлиб келган.
АҚШнинг 27 штатида ўлим жазоси ҳануз сақланиб қолмоқда, уларнинг айримларида ўлим жазосини ижро этишга мораторий мавжуд.
Юқоридаги қонунга имзо чекаркан, Нортэм АҚШда ХХ асрда қатл этилган 377 кишидан 296 нафари қора танлилар бўлганини алоҳида тилга олди. Ушбу штатда ўлимга ҳукм қилинган охирги икки киши (иккиси ҳам афроамерикалик) энди бир умрга, муддатидан аввал озод этилиш ҳуқуқисиз, қамалади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter