Олимлар коронавирусни юқтириш билан резус-омил ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди
Испания ва Бразилия олимлари манфий резус-омилли кишилар янги типдаги коронавирусга кўпроқ чалинади ҳамда касалликни оғирроқ ўтказади деган хулосага келишди. Тадқиқотчилар бундай боғлиқлик сабабларини «medRxiv» порталида чоп этишди.
126 мамлакатда коронавирус тез тарқалишига сабаб бўлувчи омилларни ўрганган олимлар манфий резус-омилли одамлар кўп яшайдиган давлатларда касалликка чалиниш ҳолати кўпроқ қайд этилганини аниқлашди. Уларга Австралия, Австрия, Бразилия, Янги Зеландия, Испания, Буюк Британия, Швейцария ва АҚШ киради. Ушбу мамлакатларда COVID-19 тарқалиши «портловчи» хусусиятга эга бўлган.
Тадқиқотда манфий резус-омилли қон гуруҳига эга одамлар коронавирусни тез юқтиришга мойил бўлиши таъкидланган. Шунингдек, уларда юрак-қон томир, респиратор ва бошқа касалликлар ривожланиш хавфи юқори бўлиб, бу касаллик кечишининг ёмонлашишига олиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter