Олимлар Ернинг «силкитиши»дан хавотирда
Ер юзидаги сейсмик фаоллик глобал исиш билан бирга ортиб бормоқда.
Nature Communications журналида чоп этилган янги тадқиқотда олимлар иқлим ўзгариши ернинг тез-тез силкинишига сабаб бўлаётганини аниқладилар. Яъни океан тўлқинларидаги тебранишлар ерни «силкитади». Бўронли океан тўлқинлари натижасида сейсмик шовқин ҳосил бўлади, бунда тўлқинлар турли йўналишларга йўналтирилади, улар океан тубида босимнинг ўзгаришига олиб келади.
Сигналнинг яна бир тури денгиз тубида суриш ва тортишиш таъсирида ҳаракатланувчи тўлқинлардан ҳосил бўлади. Қоидага кўра, жараён тахминан 300 метр сув чуқурлиги бўлган жойларда содир бўлади, чунки чуқурлик ошгани сайин сувнинг ҳаракати тезда заифлашади. Антарктида ва Шимолий Атлантика яқинида ўтказилган тадқиқотда сейсмик фаоллик билан боғлиқ энергиянинг ортиши аниқланди.
Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўтган асрнинг охирида глобал океан тўлқинлари энергияси ҳар йили ўртача 0,27% га ошган. Бу асрда ўртача йиллик ўсиш 0,35% гача кўтарилди.
Олимларнинг қайд этишича, океан Ер юзасидан иссиқликни ютади ва унинг аста-секин исишига олиб келади. Бу жараён сейсмик фаолликни пайдо қилади ва жиддий оқибатларни келтириб чиқаради. Яъни зилзилалардаги оғишлар сабаб келиб чиқадиган кучли бўронлар, вулқон отилиши, кўчкилар ва музларнинг кўчиши каби ҳодисаларнинг ҳалокатли оқибатлари экотизимларга таъсир қилиши мумкин, шунингдек, инсон ҳаёти ва мулкига хавф туғдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter