Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар чойнинг соғлиққа қандай зарар етказишини аниқлашди

Олимлар чойнинг соғлиққа қандай зарар етказишини аниқлашди

Фото: «Cafecaravan.ru»

Маълумки, чой чанқоқни қондиради, қариш жараёнини секинлаштиради ва қон томирларни мустаҳкамлайди. Бироқ дунё олимлари чой ичиш соғлиқ учун хавфсиз эмас, деб ҳисоблайди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, деб ёзади «Ramler».

Чой ҳарорати

Британиялик жарроҳнинг хулосасига кўра, куйдирувчи ичимликни истеъмол қилиш бурундан қон кетишга олиб келади.

Энг мақбул ҳарорат — 60 даража.

Ичимликнинг қуюқлиги

Англияда тиббиёт журнали қуюқ чой ичишни ёқтирувчи одамларнинг тарихини чоп этди. Уларнинг кўпчилиги суякларининг мўртлиги ҳамда тишларининг тўкилиб кетганидан шикоят қилишган.

Кунига 5 пиёла чой ичиш тавсия этилади. Бундан ортиғи суяк тўқимасидаги фторнинг ювилиб кетишига сабаб бўлади.

Пакетчали чой

Канадалик олимлар пакетчали ичимлик таркибида оғир металлар борлигини аниқлашди. Гап шундаки, плантациялар кўпинча зарарли корхоналар ёнида жойлашади.

Пакетчали чойни уч дақиқадан ортиқ дамламаслик тавсия этилади. Чой қанча кўп дам еса, металл зарралари шунча кўп ичимликка тушади.

Энг яхшиси — оқ чой ичиш: ёш новдадан тайёрланади. Барглари зарарли моддаларни ўзига шимиб олишга улгурмайди.

Чой ва жигар

Гиёҳли чой болалар ва ҳомиладор аёлларнинг жигари учун хавфли. Бунга гуллайдиган ўсимлик ишлаб чиқарадиган токсинлар айбдор. Катта ёшли одам учун бу моддалар ҳалокатли таъсир кўрсатмайди. Асосан вазни камлиги боис эмизикли гўдаклар ва эмбрионлар азият чекишади.

Чой ва темир

Америкалик олимлар чой ичиш билан темир етишмаслиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашди. Овқатланган заҳоти чой ичиш тавсия этилмайди: суюқлик фойдали элементларни шимиб олади.

Чойни, яхшиси, овқатланишлар орасида ичган маъқул.

Уйқусизлик

Чой тетиклаштирувчи ичимлик ҳисобланади. Шу боис уни эрталаб ёки тушда ичган маъқул. Кечаси кофеин уйқуни қочиради ёки одам ухлашга қийналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг