Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар бевақт ўлимнинг янги аломатини аниқлашди

Олимлар бевақт ўлимнинг янги аломатини аниқлашди

Фото: «22century.ru»

АҚШдаги Гарвард тиббиёт мактаби олимларининг ўрганишича, деменция ва эпилепсия билан боғлиқ миядаги нейронларнинг ортиқча фаоллиги қариш ҳамда бевақт ҳаётдан кўз юмишга таъсир кўрсатади. Бу ҳақда «Лента» хабар берди.

Тадқиқотчилар 60 ёшдан 100 ёшгача бўлган одамларнинг мия тўқималаридаги генларни таҳлил қилишди. Буни қарангки, 60 – 80 ёшларда вафот этганларга нисбатан узоқ умр кўрган одамларда асабий ҳаяжонланиш билан боғлиқ генлар фаоллиги сустроқ кечган. ДНК фаоллиги генлар экспрессияси чоғида синтезланадиган РНК-молекулалар — транскриптлар сонига кўра ҳисобланган.

Нематод ва генетик модификацияланган сичқонлар устида ўтказилган қўшимча тажрибалар, шунингдек, узоқ умр кўрувчиларнинг мия тўқималари таҳлили асабий ҳаяжонланиш билан умр кўриш даражаси ўртасидаги ўзгаришларни намойиш этди. Бунда «REST» оқсили ҳал қилувчи роль ўйнайди. У нейронларнинг ортиқча фаоллигини босади. Ушбу оқсилни блоклаш эрта ўлим хавфини оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг