Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўлим водийсида Ер юзидаги энг юқори ҳарорат қайд этилди

Ўлим водийсида Ер юзидаги энг юқори ҳарорат қайд этилди

Фото: «Firetrip.me»

АҚШнинг Ўлим водийси миллий паркида Ер юзидаги энг юқори ҳарорат қайд этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда 17 август куни ВВС хабар берган.

Маълумотларга кўра, водийдаги ҳаво ҳарорати 54,4 даражага етган. Бундан олдинги энг юқори кўрсаткич ҳам 2013 йили Ўлим водийсида кузатилган — ўшанда ҳаво ҳарорати 54 даражагача қизиган.

Об-ҳаво тарихчиси Кристофер Бертнинг сўзларига кўра, 1931 йилда 55 даража ҳарорат қайд этилган. Бироқ мустамлакачилик даврларида Африкада қайд этилган маълумотлар нотўғри бўлиши мумкин.

Шунингдек, замонавий олимлар 1913 йили Ўлим водийсида қайд этилган кўрсаткич борасида ҳам баҳслашишади — ўшанда 56,6 даража иссиқлик қайд этилгани тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг