Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олиб қочилган «DAMAS»ни KIA «тўхтатиб қолди»

Олиб қочилган «DAMAS»ни KIA «тўхтатиб қолди»

Фото: Тергов департаменти

2021 йил 26 декабрь куни Наманган шаҳри Давлатобод туманида яшовчи 25 ёшли М.Ж. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 14:00 ларда ўзига тегишли «DAMAS» русумли автомашинаси олиб қочилганини билдирган.

Маълум бўлишича, машинани яшаш уйи олдидаги новвойхона ташқарисида эшиклари очиқ ҳолатда ва калити ўт олдиргичда қолдириб кетганлигидан фойдаланиб номаълум шахс олиб қочиб кетган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Наманган шаҳар «Шарқ тонги» МФЙда яшовчи 33 ёшли М.З. маст ҳолатида содир этиб, «DAMAS» русумли автомашинада Наманган шаҳар Давлатобод тумани «И.Каримов» кўчасида кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган «KIA» русумли автомашина билан тўқнашув содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг