Ольга Забелинская Ўзбекистон термасига олтин медал тақдим этди
Велоспортнинг Швейцарияда бўлиб ўтган «Track Cycling Challenge» Халқаро турнирида спортчимиз гуруҳ пойгаларида 48 очко тўплаб фахрли 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
2-ўринни 46 очко билан Ирландиялик «Lydia Boylan» эгаллаган бўлса, 3-ўрин эса 44 очко тўплаган Италиялик «Elena Ceecchini»га насиб этди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг куз ойларида Ольга Забелинская Францияда бўлиб ўтган «Chronodes Nations» Халқаро турнирида барча рақибларини ортда қолдириб, Ўзбекистон учун биринчи Олтин медални қўлга киритган эди.
Спортчимизнинг Халқаро мусобақалардаги рейтинг очколари 2020 йили Токиода (Япония) бўлиб ўтадиган 32- ёзги Олимпия ўйинлари учун жамғарилиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter