ОКМКда ўзгаришлар: «Қалмоққир» ва «Ёшлик-1» олтин-мис конлари бирлаштирилади
10 август куни Олмалиқ кон металлургия комбинатига пресс-тур уюштирилди. Пресс-тур мобайнида «Қалмоққир» ва «Ёшлик-1» конларига, шунингдек 3-сонли мис бойитиш фабрикаси фаолияти билан танишилди.
2020 йилда Қалмоққир конидан режалаштирилган деярли 29 миллион метр куб тоғ жинслари қазиб олинган бўлса, 2021 йилга келиб ушбу режа кўрсаткичи 30 миллион метр куб қилиб белгиланганди. «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.
Хабарингиз бор бу икки конни бирлаштириб дунёдаги энг катта очиқ конга айлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ушбу бирлаштириш лойиҳаси 2028 йилгача кўзда тутилган.
Статистик маълумотларга кўра, шу кунда Олмалиқ лойиҳаси («Қалмоққир» ва «Ёшлик-1») дунёда олтин миқдори бўйича 1-ўрин, руда таркибидаги олтин бўйича 2-ўрин, руда ҳажми бўйича 3-ўрин (19,5млрд тонна) маъдандаги мис миқдори бўйича 6-ўринни эгалламоқда.
Бундан ташқари, ОКМК таркибидаги 3-Мис бойитиш фабрикасининг қурилиши ҳам жадал тарзда кетмоқда. 2020 йилда 38 та лойиҳа бўйича дастур доирасида 90 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
МТМЗда маҳаллийлаштириш доирасида маҳсулот ишлаб чиқариш тизимли равишда кенгайтириб борилмоқда. 2018-2021 йилларда 93 та янги маҳсулот турлари ўзлаштирилгани маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter