Ўқитувчилар учун соврин жамғармаси 6000$ бўлган танлов муддати узайтирилди
«One Million Uzbek Coders» лойиҳаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун умумий соврин жамғармаси 6000$ бўлган танлов муддати 1 февралга қадар узайтирилди. Бу ҳақда IT Park ахборот хизмати маълум қилди.
Танловнинг мақсади:
Лойиҳа доирасида ўқитувчиларнинг профессионал ютуқларини аниқлаш ва эътироф этиш, шунингдек, ўқитувчиларни таълим жараёнида инновацион технологиялардан фаол фойдаланишга ундаш.
Танлов иштирокчилари:
- Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари
Талаблар:
- Ўқитувчилар ва уларнинг талабалари томонидан телеграм гуруҳларида ва лойиҳанинг ижтимоий тармоқларида мотивация ва фаоллик кўрсатилиши
Совринли ўринлар сони:
- 8 та
Танлов танлов иштирокчиси бўлиш, иштирокчиларининг қандай баҳоланиши ва бошқа тафсилотлар ҳақида расмий сайтда ўқишингиз мумкин.
Платформа ҳаволаси: uzbekcoders.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter