Келгуси йилдан оилавий тадбиркорликка фақат ваколатли банклар кредит ажратади
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
- кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича устувор равишда АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ (ваколатли банклар) орқали амалга оширилади;
- кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларига ваколатли банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат этилади;
- мазкур дастурларни молиялаштириш учун тегишли жамғармалар томонидан ажратиладиган ресурсларнинг 2020-2022 йилларда сўндириладиган қисми ҳар ойда ваколатли банкларга дастурлар доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади, бунда ресурслар бўйича фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоиз паст қилиб белгиланади.
Қарорга кўра, шунингдек, барча ҳудудларда «банк хизматлари офислари»нинг кенг тармоғи яратилади, ахборот технологияларини қўллаш орқали янги банк хизматлари ҳамда «модулли» кредитлаш асосида янги кредит турлари жорий қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter