Оҳангаронда ширкат раҳбари ушланди
Оҳангарон туманида тадбиркорнинг 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган ширкат раҳбари ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Оҳангарон туманидаги «Ғ.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари М.С. ширкат ҳудудида жорий таъмирлаш ишларини бажарган «P.S.» МЧЖ раҳбари Э.дан МЧЖ ҳисоб рақамига амалга оширилган ишлар учун шартномага асосан пул ўтказиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter