Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оғзини тиккан йигит» нега судга олиб борилди?

«Оғзини тиккан йигит» нега судга олиб борилди?

Фото: Тошкент вилоят ИИББ

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Янгийўлда яшовчи фуқаро ўзининг оғзини тикиб олиб мурожаат қилгани, кейинроқ томдан ўзини пастга ташламоқчи бўлгани акс этган видеохабарлар кенг тарқалиб, муҳокамаларга мавзу бўлганди.

Куни кеча унинг туман ИИБ ходими билан суд биносида турган сурати тарқалдики, кўплаб ОАВ вакиллари вазиятга изоҳ беришни сўрашди.

Изоҳни Тошкент вилоят ИИББ бошлиғининг матбуот котиби — ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов берди.

Тулягановнинг айтишича, жорий йил 20 август куни Янгийўл туманининг «Халқобод» МФЙда яшовчи 1991 й.т. фуқаро С.Т. уст кийимларини ечиб, хонадон томига чиққан ва ўзини пастга ташлашини айтиб, бақириб атрофдагиларни йиғган. 

Воқеа жойига етиб борган ҳудудий ИИБ ходимлари уни тинчлантириш ва нима мақсадда бу ишни қилаётгани сўраб, барчасини қонуний тартибда ҳал этилишини билдирган вақтларида, фуқаро ИИО ходимлари ва атрофдаги шахсларни турли куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаган, дейилади изоҳда.

«С.Т. баланд овозда сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ушбу ҳаракатларини давом эттирган.

Ҳолат юзасидан шу куни ЖИБ Янгийўл туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида фуқаро С.Т. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фуқаро судда маълум қилишича, ўзини томдан ташлашига номаълум бир аёл (блогер)нинг келиб, унга «шантаж қилиб, масалангни ҳал қилиб юрибсан-ми?», деган сўзлари туртки бўлган».

Маълумот берилишича, С.Т. муқаддам жиноят кодексининг 169 ва 105-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун судланиб, тегишли тартибда чора кўрилган.


Яна бир маълумот: 19 август куни Янгийўл туман ҳокими ва сектор раҳбарлари оғзини ип билан тиккан С.Т.нинг уйига бориб, унинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чоралари кўрилишига ваъда беришганди. Ўшанда туман ҳокими яхши гапларни айтганди (видео): «Октябр ойигача тўй қиламиз. Тўйхонаси мендан!».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг