Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улкан астероид Ерга урилиши мумкин

Улкан астероид Ерга урилиши мумкин

Фото: Pixabay.kz

Бенну номини олган улкан астероид Ерга яқин объект бўлиб, у тахминан ҳар олти йилда бир марта Ер орбитасига киради ва у 1999 йилда биринчи марта кашф этилганидан буён космик агентлик томонидан кузатилмоқда.

Олимларнинг фикрича, Бенну 1999, 2005 ва 2011 йилларда заминимизга яқинлашган.

2135 йил 25 сентябрда Бенну Ер ёнидан учиб ўтади ва NASA маълумотларига кўра, 2182 йилда, 159 йилдан кейин унинг жуда кам эҳтимол билан Ер билан тўқнашиш хавфи бор.

OSIRIS-REx илмий жамоасининг мақоласида 2182 йил 24 сентябрда Беннунинг Ер билан тўқнашиши эҳтимоли бор-йўғи 0,037 фоизни ташкил қилади.

Earth.com маълумотларига кўра, ушбу астероид зарбаси Ер юзасининг катта қисмини йўқ қилиши ва тахминан 22 та атом бомбаси энергиясини чиқариши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг