Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оғир жиноят содир этган маҳкумлар овоз бериш имкониятига эгами?

Оғир жиноят содир этган маҳкумлар овоз бериш имкониятига эгами?

Фото: “Ombudsman”

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мамлакатимизга кузатувчи сифатида ташриф буюрган Новосибирск вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Шалабаева Нина Николаевна ва Свердловск Омбудсмани Мерзлякова Татьяна Георгиевналар билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар, сайловни ташкил этиш ҳамда сиёсий жараёнларни очиқ ва шаффоф ёритилиши ҳақида сўз борди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда сайловга оид қонунчиликни халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштирилиши натижасида сайлов жараёнларини бошқариш бўйича автоматлаштирилган тизим ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилди. Хорижда вақтинча яшаб турган меҳнат муҳожирлари, талабалар ва бошқа юртдошларимизга сайловда иштирок этишлари учун кенг шароитлар яратилди. Озодликдан маҳрум этилган, бироқ оғир ва ўта оғир жиноят содир этмаган маҳкумларга овоз бериш имконияти яратилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам уларнинг сайлаш ҳуқуқларидан барча фуқаролар сингари тенг фойдалана олишлари учун сайлов участкаларида яратилган шароитларни ўрганиш масаласи доим эътиборимизда – деди Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил.

Шунингдек, ўрганишлар давомида имконияти чекланган шахслар ўз сиёсий ҳуқуқларини тўлаконли амалга оширишлари учун етарлича шароитлар яратилгани, жумладан уларга алоҳида кабиналар ажратилгани, кириш ва чиқиш жойларида пандуслар жойлаштирилгани, кўриш имконияти чекланганлар учун брайл алифбосидаги бюллетень трафарети билан таъминлангани ва сайлов участкаларига сурдо таржимонлар жалб қилинаётганига гувоҳ бўлганликлари қайд этилди.

Мерзлякова Татьяна Свердловск худудидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)

— Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқларидан фойдалана олишлари учун сайлов участкаларида яратилган шароитларни ўрганиш доим Омбудсман назоратида бўлиши керак. Чунки сайловчи қанчалик жисмоний имкониятлари чекланган бўлишига қарамай ўз сиёсий ҳуқуқидан фойдалана олиши керак. Қолаверса, сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлашда ҳам Омбудсман иштироки жуда муҳим. Бу менинг Ўзбекистонга кузатувчи сифатидаги иккинчи ташрифим. Ўтган Парламент сайловларида ҳам Бухоро вилоятидаги сайлов участкаларини кузатиб, жуда яхши таасуротлар билан қайтганман ва ўзимнинг ижобий ҳулосамни берганман. Айтишим мумкинки, Ўзбекистон фақат юқорига илдамлаяпти. Шунинг учун ҳам президентлик сайлови ҳам халқаро талаблар даражасида ўтади деб ўйлайман.

Учрашув давомида Феруза Эшматова меҳмонларга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг сайлов жараёнидаги иштирокига тўхталди.

— Шу кунларда Омбудсман институти ходимлари ва унинг минтақавий вакиллари жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифлари давомида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳбус ва маҳкумларга уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайловида иштирок этиши тушунтирилиб, сайловга тайёргарлик жараёнларида инсон ҳуқуқларининг тўлиқ таъминланиш ҳолатлари ўрганилмоқда.

Нина Шалабаева Новосибирск вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

         — Сайлов жараёнларида Омбудсманнинг роли ва иштироки жуда муҳим. Шахсан ўзим ҳам Россия Федерациясида ўтган сайлов жараёнларида сайлов участкаларига бориб сайловчилар учун яратилган шароитларни ўрганганман. Россия тажрибаси ҳақида гапирадиган бўлсам, бизда видеокузатув маркази ташкил этилган бўлиб, партия вакили ва кузатувчилар барча участка сайлов комиссияларидан онлайн тарзда узатилган ёзувларни кўздан кечириб, сайлов жараёнининг бориши бўйича назорат ўрнатишлари мумкин. Шунингдек, Россияда Ўзбекистондан фарқли равишда маҳкумлар сайлаш ҳуқуқига эга эмас. Фақатгина суд қарори билан айби тасдиқланмаган, иши терговда бўлган шахсларгина овоз бериши мумкин.

Учрашув давомида Омбудсманлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва тажриба алмашиш борасида фикр алмашишди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг