Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулқодир Машариповга оғир жазо тайинланди

Абдулқодир Машариповга оғир жазо тайинланди

Фото: «haber7.com»

2017 йил 1 январда Истанбулдаги тунги клубда содир этилган теракт учун ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга 40 та умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, Машарипов айбини тан олмади. Унга кўра, у қийноқ ва босим остида кўрсатмалар берган. Шунингдек, у бармоқ изларини текшириш бўйича сўрови қондирилмаганлигини айтди.

32 ёшли Машарипов Ўзбекистонда туғилган.

Террористик ҳужум 39 кишини ҳаётдан олиб кетди. Террорчи «Реина» тунги клубига ташриф буюрганларга қарата ўт очиб, кейин қочиб кетади. ИШИД ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Тергов маълумотларига кўра, отишмадан кейин Машарипов ошхонага кириб, у ерда кийимларини алмаштириб, клубни тарк этган. У уйига таксида етиб боради ва пулни тўламайди, чунки пули ҳужум жойида қолдирилган курткада эди. Olay нашри ёзишича, террорчининг шахсини аниқлашда айнан такси ҳайдовчиси ёрдам берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг