Очилбой Раматов метро қурилишидаги ўпирилиш бўйича суриштирув бошлади
Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида авария содир бўлгани, ер ўпирилиши оқибатида бир неча киши тупроқ остида қолган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бериб ўтилган эди. Kurbanoff.net томонидан қўшимча тафсилотлар маълум қилинди.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва Транспорт вазири Очилбой Раматов томонидан ҳолатга доир хизмат суриштируви бошланган.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Х. Хосилов воқеа жойида бўлиб турибди. Ҳодиса сабаблари ва эҳтимолий жабрланганлар ҳақида маълумот тўпланиб, юзага келаётган масалалар оператив ҳал қилиняпти.
Яқин вақтлар ичида бахтсиз ҳодиса бўйича жамоатчиликка маълумот берилиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter