ОАВ: Россия урушда мингга яқин юқори малакали ҳарбий мутахассислардан айрилди

Украинада уруш бошланганидан бери Россия 900 дан ортиқ юқори малакали элита мутахассисларини йўқотди, дея ёзмоқда BBC.
Ғарб ва россиялик экспертларнинг фикрига кўра, Россия армиясининг бирлашган қуролли бўлинмалари ҳужум операцияларига тайёр эмас эди.
1 сентабр куни BBC очиқ маълумотларига кўра, Россия Қуролли кучлари марказий ҳарбий штабининг 151 нафар аскарининг ўлимини аниқлаш мумкин бўлган, уларнинг деярли ҳар тўртинчиси офицер (22%).
Шунингдек, Миллий гвардиянинг 245 нафар ходими ҳалок бўлгани маълум, уларнинг аксарияти махсус кучлар (махсус бўлинмалар, СОБР ва ОМОН) ходимларидир. Уларнинг деярли ҳар тўртинчиси офицерлик унвонига эга бўлган.
Очиқ манбаларда Украинага бостириб кириш пайтида ҳалок бўлган 20 га яқин ФХХ ва қўриқлаш хизмати зобитлари маълум, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter