Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Канада бош вазирининг рафиқаси коронавирусга чалинди

ОАВ: Канада бош вазирининг рафиқаси коронавирусга чалинди

Фото:«Nachdeu»

Канада бош вазири Жастин Трюдонинг рафиқаси Софи Грегуар-Трюдода коронавирус қайд этилган. Бу ҳақда AP News хабар бермоқда.

Хабарда маълум қилинишича, Софи 11 март куни Лондондан қайтган бўлган. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис этмоқда, аммо қоидаги кўра изолацияга олинган.

Бунгача Трюдо ва унинг турмуш ўртоғи карантинга олинган эди. Бош вазирнинг ўзида вирус белгилари аниқланмаган.

Канадада шу вақтга қадар жами 118 киши коронавирусга чалинган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ «Арсенал» футбол клуби бош мураббийи Микель Артета ҳам ушбу касалликка дучор бўлгани хабар берилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра COVID-19дан қарийб 5 минг одам вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг