ОАВ: АҚШнинг КХДР билан алоқа ўрнатишга уринишлари бесамар кетмоқда
АҚШ расмийлари КХДРга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишни давом эттирмоқда. Шунингдек, Вашингтон томони деярли бир ой давомида «турли каналлар орқали» Пхенян билан алоқада бўлишга ҳаракат қилди, аммо жавоб ололмаган. Бу ҳақда Америка маъмуриятининг юқори мартабали вакилига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.
«Эскалация хавфини камайтириш учун биз феврал ойининг ўрталаридан бошлаб бир неча каналлар орқали, шу жумладан Ню-Йорк орқали КХДР расмийлари билан боғландик. Бироқ Пхеняндан жавоб олмадик», - дейилади хабарда.
Аввалроқ Оқ уй Шимолий Кореяга нисбатан сиёсат бўйича барча ёндашувни келгуси бир ой ичида қайта баҳолашни якунлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter