Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркдаги 8 кишининг ўлими билан тугаган терактда айбланган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Нью-Йоркдаги 8 кишининг ўлими билан тугаган терактда айбланган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

2017 йилнинг 31 октябрида Нью-Йорк марказида велосипедчилар йўлагида ҳаракатланиб кетаётган тинч аҳоли устига кичик юк автомобили (пикап)ни ҳайдаб, 8 кишининг ўлимига ва яна 10 дан ортиқ киши жароҳатланишига сабаб бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соиповга 13 март, душанба куни АҚШ федерал суди томонидан ҳукм ўқилди. У энди бутун умрини қамоқда ўтказади.

Айбдорга нисбатан жорий йил аввалида бошланган суд ишида судьялар 34 ёшли Соиповни 28 та жиноят, жумладан, рэкетлик ва хорижий террорчи ташкилотни қўллаб-қувватлаш мақсадида одам ўлдиришда айблашган ва қатор ОАВлар, жумладан AP нашри Соиповга ўлим жазоси берилиши мумкинлигини истисно этмаган эди.

Судда иштирок этган прокурор эса Соиповнинг «Исломий давлат» гуруҳига аъзо бўлиш учун тинч аҳолига ҳужум қилганини айтган эди.

Сайфулло Соипов 1988 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда касб-ҳунар коллежини, 2009 йилда эса Тошкент молия институтини битирган.

АҚШга 2010 йилда грин-карта лотореяси орқали кетган ва Нью-Жерси штатининг Патерсон шаҳрига келишдан олдин Огаё ва Флоридада ҳам яшаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг