Нью-Йорк метросидаги портлаш ташкилотчиси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
2017 йил Нью-Йорк метросидаги портлашни уюштирган Aкайед Улла умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди ABC телеканали.
Теракт террорчилик гуруҳи номидан амалга оширилган.
«Бу қасддан, пухта режалаштирилган ҳужум эди. Aйбланувчи бу қилмиши учун ўзи ва атрофдагиларнинг ҳаётини қурбон қилишга тайёр бўлган», — деди федераль прокурор ёрдамчиси Ребека Доналески.
Улла судда қилган ишидан «қаттиқ пушаймон» эканлигини айтиб, Нью-Йорк шаҳри, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва бутун Aмерикадан кечирим сўради.
Улла 2017 йил 11 декабрда Манхэттенда гавжум метро ости йўлида портлаш уюштирди. Қўлбола мосламанинг портлаши натижасида гумонланувчининг ўзи ва яна уч киши енгил тан жароҳати олишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter