Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистон халқига Наврўз табриги (видео)

Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистон халқига Наврўз табриги (видео)

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Наврўзни Ўзбекистонда нишонлади. Самарқанд, 2018 йил 21 март.

Скриншот: «Facebook» / Shavkat Mirziyoyev

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Наврўз айёми муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. Видео Шавкат Мирзиёевнинг «Facebook» ҳамда «Telegram»даги саҳифаларида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев таклифига кўра 2018 йилнинг 21 март куни Ўзбекистонга ташриф буюриши, икки қардош давлат президентлари Наврўз байрамини қадимий шаҳарда нишонлаши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Олий мартабали меҳмон бугун, Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан юксак ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди. Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлди.

Фото: Қозоғистон президентнинг матбуот хизмати

Шундан сўнг президентлар Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди. Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Фото: Қозоғистон президентнинг матбуот хизмати

Шу билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг