Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди

Фото: РИА «Новости»

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Оқ Ўрда расмий сайтида баёнот берилди.  

«Бугун мамлакатимиз учун муҳим қарор қабул қилмоқдаман. Ўтган йилларда ижтимоий-иқтисодий вазият барқарор бўлди. Бу, албатта, ижобий ҳолат. Бироқ бу ҳозирги вақт учун етарли эмас.

Иқтисодиётнинг кўплаб йўналишлари бўйича бир қатор қонунлар қабул қилинганига қарамасдан, ижобий ўзгаришларга эришилмаган. ЯИМ ўсишига асосан хомашё ресурслари ҳисобидан эришилмоқда. Маҳсулдор иш ўринлари, айниқса, қишлоқ жойларда етарлича яратилмаган.

Аҳолининг реал даромади ошмаяпти. Оилалар бюджетида озиқ-овқат маҳсулотлари учун харажатлар улуши ошиб бормоқда.

Бундай шароитларда, мен, Президент ва Конституция гарови сифатида, халқимиз манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги қарорни қабул қиламан. Ҳукумат истеъфога чиқиши керак», дейилади давлат раҳбари баёнотида.

Бош вазир ўрнига вақтинча аввал Остона ҳокими ва транспорт ва коммуникация вазири бўлган Аскар Узакпаевич Мамин қўйилган.

Аввалроқ, Назарбоев қизлар кам туғиладиган давлатнинг келажаги йўқлиги ва аёлларни эъзозлаш ҳақида гапирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг