Нурсултон Назарбоев коронавирус юқтирди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда коронавирус қайд этилган.
Бу ҳақда Элбошининг расмий сайтида хабар берилган.
«Афсуски, коронавирус учун тест ижобий натижа кўрсатди. Қозоғистон биринчи президенти ҳозир ўзини ўзи яккалаган. Хавотирланишга сабаб йўқ»- дейилади хабарда.
Қозоғистонда шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов, Мажлис раҳбари Нурлан Нигматулин, президент матбуот котиби Берик Уали ҳам коронавирусга чалингани маълум эди.
Қозоғистон ҳукумати ҳам изолация тартибида ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter