Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабеков аҳоли қачон пуллик, қачон бепул эмланишини айтди

Нурмат Отабеков аҳоли қачон пуллик, қачон бепул эмланишини айтди

Фото: «Xabar.uz»

Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳолида эмланиш жараёни пуллик бўладими деган саволга жавоб берди. Бу ҳақда «Замон» теледастурига берган интервюсида айтиб ўтган.

Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, давлат тиббиёт бирлашмаларида вакцина олиш истагига бўлган аҳолининг барчаси бепул эмланади. Фуқаролар орасида навбат кутмаган ҳолда эртароқ эмлаш қабул қилиш истагини билдирган учун хизмат пуллик бўлиши мумкин.

Шунингдек, «ҳозирда эпидемик кўрсатма асосида, аҳоли ўртасида коронавирус касаллиги бўйича вазиятни барқарор ушлаш. Биз бор имкониятимиз билан Ўзбекистон ҳудудида касалликка барҳам беришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги вақтда барча харажатлар бюджет ҳисобидан қопланмоқда. Аҳолининг хавф ости гуруҳига мансуб қисми касалликка қарши бепул эмланиши мантиқан тўғри деб ҳисоблайман», — дейди Отабеков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг