Нурмагомедов ва Макгрегор жангининг тахминий санаси айтилди
UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан 6 октябр ёки 30 декабр куни Лас-Вегасдаги (АҚШ) турнирда учрашиши мумкин.
—Ҳозирда иккита сана бор — 6 октябр ва 30 декабр. Умид қиламанки, жанг октябрда бўлади, чунки чемпионлик камари ҳимоясини чўзишни истамайман. Мен UFCга ҳар қандай рақиб топиб беришларини айтдим. Агар менга бошқа рақиб беришса, Конор бўлмаса ҳам, жанг қилишга тайёрман, — дейди Нурмагомедов ўз интервьюсида.
Макгрегор Нью-Йоркда бўладиган турнирларда иштирок эта олмайди. Сабаби штат спорт қўмитаси уни 4 апрел куни автобусга ҳужум қилгани учун лицензиясидан маҳрум қилган. Автобусда ўшанда Нурмагомедов ҳам бўлган, бироқ у ва бошқа UFC жангчиларига зарар етмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter