Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусдаги ресторанда «диджей» дўппосланди

Нукусдаги ресторанда «диджей» дўппосланди

Фото: Тергов департаменти

Ижтимоий тармоқларда Нукусдаги ресторанларнинг бирида уч киши ресторан ходимини турли хил қаттиқ жисмлар билан дўппослашгани ҳақида видео тарқалди. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 март кунидан 10 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Нукус шаҳри «Алмазар» МФЙ.да жойлашган «Лас-Вегас» номли ресторанида мусиқачи бўлиб ишловчи 22 ёшли Искандар Қ. нинг ёнига мижоз — 31 ёшли Алишер А. маст ҳолатда келиб қўлидаги микрофонини сўраган вақтида рад жавобини олгач, шериклари — 34 ёшли Гафур Қ., 33 ёшли Султан А.лар билан уни уриб дўппослашган. Натижада Искандар Қ. олган жароҳатлари сабаб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тергов жараёнида ҳар бир фуқаронинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг