Нукусда бахшичилик мактаби, Тошкентда «Ялла» ансамбли
Нукус шаҳридаги 23-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантирилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида кўзда тутилган.
Унга кўра, мактаб-интернатнинг 2020-2021 ўқув йилида 5, 6 ва 7-синфларига ҳамда 2021-2022 ўқув йилида 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.
Шунингдек, ҳукуматнинг “Ялла” эстрада вокал-чолғу ансамбли ижро услубини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ҳам муҳокамага қўйилган.
Қарор билан, 2020-2021 ўқув йилидан Тошкент шаҳридаги 22-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида “Ялла” эстрада вокал-чолғу ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студияси ташкил этилиши мумкин.
Миллий эстрада санъатини ўзбек анъанавий ижрочилик услублари билан ҳамоҳанг тарзда, миллий ва умуминсоний қадрятлар билан уйғунлашган ҳолда ривожлантириш мактабнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter