«Нукус иши»: 3 нафар ходим қамоққа олинди
2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан Жиноят кодексининг 159-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланган 22 нафар шахсга нисбатан суднинг 2023 йил 31 январь куни чиқарилган ҳукми эълон қилинганди.
Шунингдек, 18 ва 21 нафар шахсга (барчасига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган) нисбатан Жиноят кодексининг 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) ва бошқа тегишли моддалари билан бўлган 2 та жиноят иши айблов хулосаси билан 2023 йил 17 январь куни мазмунан кўриш учун Қорақалпоғистон Республикаси судига юборилган.
Ҳозирда мазкур жиноят ишлари суд томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари тергови доирасида 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тергов натижаси бўйича жиноят ишларининг судга юборилиши таъминланади, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter