Новосибирскда танишининг болаларини ўғирлаган муҳожирга ҳукм ўқилди
Ҳуқуқ идоралари хабарига кўра, Қирғизистоннинг 28 ёшли фуқароси Новосибирскка ишлашга келган ва қарамоғида беш нафар фарзанди бўлган танишининг хонадонида яшаган. Кунларнинг бирида яхшиликка ёмонлик деганларидек, фуқаро болаларнинг уч нафарини ўғирлаб кетиш ва ота-онасидан 15 минг рубль тўлов эвазига қайтариш ғоясини амалга оширади.
2022 йил декабр ойи ўрталарида у болалар билан Томскка йўл олади. Режани шу қадар пухта тузадики, нафақат болаларнинг ҳужжатлари балки уй эгаларининг паспортларини ҳам ўғирлайди.
Аммо вокзалда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқаронинг ҳатти-ҳаракатларидан шубҳаланишган ва ҳибсга олишган. Муҳожир кейинчалик болаларни Россиядан ташқарига олиб кетишни ният қилган.
Новосибирскнинг Киров туман суди муҳожирни 5 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукм қонуний кучга киргач, эркак қаттиқ тартибли колонияга жўнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter