Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Новак Жоковичнинг байрами

Новак Жоковичнинг байрами

Фото: «Betassist»

«Улкан тож» турнирларининг 20 карра ғолиби Новак Жокович теннисчилик фаолиятидаги 1000-ғалабасини нишонлади. Ушбу «олтин» рақам Римдаги «Мастерс» турнири яримфиналида норвегиялик Каспер Руудга қарши ўйинда қайд этилди — 6:4, 6:3.

Сербиялик дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси ушбу натижани қайд этган бешинчи теннисчи бўлди. Унгача Рафаэл Надал (1050), Иван Лендл (1068), Рожер Федерер (1251) ва Жимми Коннорс (1274) мингдан ортиқ ғалаба қозонишган.

Руудни енгган Жокович қаторасига тўртинчи йил, фаолиятида 12-марта Италия очиқ чемпионати финалига чиқди.

Римдаги ҳал қилувчи ўйин — унинг учун «Мастерс»лардаги 55-финал. Агарда ғалаба қозонса, 38-совринини қўлга киритади. Финалдаги рақиби — грек теннисчиси Стефанос Циципас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг