Норвегияда беш киши камон ўқидан ҳалок бўлди
Норвегия полицияси Конгсберг шаҳри кўчаларида камонда қирғин уюштирган шахснинг кимлигига ойдинлик киритди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
У Конгсбергда яшовчи 37 ёшли Дания фуқароси экан. Айблов эълон қилинди.
Кеча, 13 октябрь куни кечки пайт Конгсберг кўчаларида бир эркак кўчаларда юриб одамларни камонда нишонга олиб отгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Оқибатда беш киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган.
Данияликнинг асл нияти нима бўлганини полиция ҳозирча маълум қилмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter