Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегия ёқилғида ҳаракатланадиган транспорт воситаларидан бутунлай воз кечади

Норвегия ёқилғида ҳаракатланадиган транспорт воситаларидан бутунлай воз кечади

Фото: «Inhabitat»

Норвегия нафақат ўзининг ажойиб табиати ва яшаш учун энг яхши кўрсаткичи билан, балки аҳолисининг атроф-муҳитга бўлган муносабати билан ҳам фахрлана олади. Шу сабабли мамлакатда борган сари электромобилларга бўлган талаб ошиб бормоқда, деб хабар берди «Hi-News».

«Ҳозирда Норвегияда электрокарларга бўлган талаб бешдан бир қисмни ташкил этади, яқин йилларда эса электромобиллар ички ёнув двигателида ҳаракатланадиган машиналарни бутунлай бозордан чиқариб ташлайди», — дейди мамлакат иқлим ва атроф-муҳит вазири Оле Элвестуэн.

Унинг таъкидлашича, ҳавога чиқинди чиқармайдиган автомобиль эгаларига мамлакатда барча шарт-шароитлар яратиб берилади, давлат дастурлари томонидан субсидия ажратилади. Норвегия аҳолиси ҳам ҳукуматнинг режасига қўшилиб, электрокарларга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда оддий автомобилга эга ҳайдовчилар ҳам келажакда электромобиль сотиб олишни маъқул кўришяпти.

Бундай ёндашув нафақат авто, балки ҳаво транспортларига ҳам тегишли. 2040 йилга бориб мамлакатдаги барча ички рейслар электросамолётлар ёрдамида амалга оширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг