Норвегиянинг «пластик чиқиндилар инқилоби»: натижа — 97 фоиз
Норвегия ҳукумати «Infinitum» компанияси технологиялари кўмагида пластикни қайта ишлаш бўйича жаҳондаги энг самарали тизимлардан бирига асос солди. Бу ҳақда «ScienceAlert» ёзмоқда.
Бу технологиялар ёрдамида пластик 97 фоизгача самарали ишланяпти, айниқса, пластик идишлар алоҳида мавзу — уларнинг 92 фоизи қайта ичимлик қуйиш учун яроқли ҳолатга келтирилмоқда. Экологик чиқиндига айланаётган пластиклар эса Норвегияда ишлатилаётган пластикларнинг 1 фоизидан ҳам ошмайди.
Норвег технологияси бир пластик идишни камида 50 марта ишлатиш имконини беради. Таққослаш учун: АҚШда «ҳаётга қайтарилаётган» пластик идишлар 30 фоиз, Буюк Британияда 20 фоиздан ҳам ошмайди.
Анъанавий моделга биноан, пластикни қайта ишлагандан янгисини тайёрлаш бизнесменга арзонга тушади. Норвегияда ҳар бир пластик идиш учун харидор 0,3 доллар атрофида солиқ тўлайди. Ишлатилган идиш махсус автоматга ташланса солиқ харажати (0,3 доллар) харидорга қайтарилади. Бу аслида эски усул: Европанинг кўп мамлакатларида чиқиндини саралашни осонлаштириш мақсадида қўллашади.
Викинглар юртида «харидор солиғи»дан ташқари, пластик ишлаб чиқарувчилар учун ҳам экологик солиқ бор. Тадбиркор бу солиқни тўламаслиги ҳам мумкин — янги пластик ўрнига эскисини ишлатишга рози бўлса бас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter