Норвегия маликаси афроамерикалик шаман билан унаштирилди
Норвегия қироли Харалд V ва қиролича Сонянинг тўнғич қизи — 50 ёшли малика Марта Луиза афроамерикалик Дурек Верретт билан унаштирилганини эълон қилди.
47 ёшли Дурек Верретт — шаман ва табиб, Голливуд юлдузларининг (хусусан, Гвинет Пэлтроу ҳамда Антонио Бандераснинг) раҳнамоси.
Қирол ва қиролича жуфтликни табриклаб, уларга энг яхши тилакларини йўллаган. Тахт вориси, маликанинг укаси шаҳзода Хокон ҳам бўлғуси оилани қутлади.
Марта Луиза укаси Хокон ва унинг икки ўғлидан сўнг Норвегия тахтига тўртинчи ворис саналади. Ёзувчи Ари Бен билан турмушидан учта қизи бор. У билан 14 йил бирга яшаб, 2016 йилда ажрашишган.
Афроамерикалик шаман билан эса 2018 йилда танишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter