Нореал қарздорликка йўл қўйган масъулларга жиноят иши қўзғатилди
![Нореал қарздорликка йўл қўйган масъулларга жиноят иши қўзғатилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/9/720_460_95_1960460526.jpg)
«Тошиссиққувати» масъуллари 110,5 млн сўмлик нореал қарздорлик вужудга келишига йўл қўйган.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Тошиссиққувати» ДУК Юнусобод тумани иссиқлик тарқатиш бўлими масъуллари сув ҳисоблагичларнинг сертификатлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаганлиги маълум бўлган.
Шунингдек, марказлашган базага маълумотлар ўз вақтида киритилмаганлиги оқибатида 61та истеъмолчи томонидан 110,5 млн сўмлик нореал қарздорлик вужудга келишига йўл қўйганлиги, шу билан бирга, 31 млн сўм муддати ўтган дебитор қарздорликни ундириш чоралари кўрмасдан келаётганликлари натижасида давлат манфаатларига зарар етказилганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter