Нон сотиб олишда кимларга компенсация берилади?
«Ҳуқуқий ахборот» канали нон сотиб олишда пул билан таъминланадиган тоифаларни эслатиб ўтди.
Қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:
- ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;
- болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
- 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
- 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
- белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
- 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
- моддий ёрдам олувчи оилалар;
- 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
-белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter