Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газ ва электр учун компенсация берилади

Газ ва электр учун компенсация берилади

Кам таъминланган оилалар автоматик равишда газ ва электр энергияси учун бир мартали компенсация оладилар.

Иситиш мавсумида (ноябрь-февраль) коммунал тўловларга харажатлар ортади. Эҳтиёжмандларга кўмак бериш учун, давлат йилда бир марта қуйидагилар бўйича ёрдам пули, яъни 270 минг сўм тўлайди:

  • асосий рўйхат бўйича. Унга «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» орқали болалар нафақаси ва/ёки моддий ёрдам оладиган оилалар киради (1,2 млн оила);
  • қўшимча рўйхат бўйича. Унга бошқа эҳтиёжмандлар киради (180 минг оила).

Пул картага 2024 йил 27 ноябрдан кейин ўтказилади. Мурожаат қилиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг тезкор линияси ишламоқда — 1140.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг