Номингизда уй-жой бор-йўқлиги ҳақида маълумотнома олишнинг осон тартиби (видео)
Айрим ҳужжат билан боғлиқ давлат хизматларида фуқаролардан номида уй-жой бор-йўқлиги тўғрисида маълумотнома сўралади.
Эндиликда бу хизматни ҳам my.gov.uz порталидан топиш мумкин. Шунингдек, ўзингизни қизиқтирган мулк билан боғлиқ бошқа маълумотларга ҳам эга бўласиз.
Тегишли маълумотни эса икки хил усулда кўриб чиқиш имкони бор:
- Дастлаб Ягона порталдаги шахсий кабинетингиз орқали «Менинг профилим» бўлимига ўтасиз ва у ердан «кўчмас мулк» бандига кириб, «Янгилаш» қисмини танлайсиз.
- Экранда уй манзили ва кадастр рақами ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлади. Агар сизда кўпроқ маълумот олиш истаги туғилса, видеоқўлланмада кўрсатилган белгини босинг.
- Навбатдаги усулда эса қидирув сатрига «Шахсий уй-жой бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома» ёзувини киритиб, хизматдан фойдаланишни давом эттиринг.
1-қадамда шахсий маълумотларингиз автомат тарзда чиқиб келади. Сиздан фақат ҳудудлар кесимини танлаш, маълумотнома сўраётган ташкилотни белгилаш ҳамда тақдим этишдан мақсадингизни кўрсатиш талаб этилади.
Кейинги қадамда ижтимоий имкониятга эгалик сўровномасидан ўтиш лозим.
Эслатма! Имтиёзга эга шахсларга 50% чегирма имконияти берилади.
Охирги қадамда керакли тилни танлаб, тасдиқлаш учун электрон рақамли имзоингизни киритинг ва юбориш тугмаси босинг. Экранда «Амаллар хронологияси» пайдо бўлади.
Мазкур хронологияда «Инвойс рақами» қайд этилган. Сиз у орқали керакли тўловни амалга оширишингиз лозим.
Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади. Юборилган жавоб хатини эса «Менинг аризаларим» бўлимидан топасиз.
Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/115
Тақдим этилаётган қуйидаги видеоқўлланма қадамлардан осон ўтиб олишингизда яқиндан ёрдам беради:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter