Номаълум шахс тезюрар поезддаги 9 ёшли боланинг бошини ёрди
10 апрель куни Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан тош отилди.
Ушбу воқеа соат 22:25 да «Олтиариқ – Марғилон» участкасининг 244-километрида содир бўлган.
«Поезднинг 6-вагонидаги ойнасини ёриб ўтган тош 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган. Зарба бола қошининг устки қисмига тегиши оқибатида қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да «Марғилон» темирйўл вокзали фелдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди», дейилади Ўзбекистон темир йўллари хабарида.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter