Ногиронларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоиз чегирма берилади
Сенатнинг 47-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, қонун билан 2 та кодекс ҳамда 15 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилмоқда;
- интеллектуал мулк объектлари бўйича давлат экспертизасини ўтказувчи ваколатли ташкилот сифатида Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси белгиланмоқда;
- товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш муддатини қисқартирилмоқда;
- адлия органларига интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш ваколати берилмоқда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати адлия органларига ўтказилмоқда.
- Бундан ташқари, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter