Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодир металларни қайта ишлаш бўйича 28,6 млн долларлик лойиҳалар ишланмоқда – «Олмалиқ КМК»

Нодир металларни қайта ишлаш бўйича 28,6 млн долларлик лойиҳалар ишланмоқда – «Олмалиқ КМК»

Жорий йилнинг октябрь ойида Олмалиқ кон металлургия комбинатида нодир металлардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади. Бу ҳақда бугун, 16 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида корхона мутасаддилари маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур йўналишдаги лойиҳалар амалга ошиши натижасида 11 та маҳсулот турлари (вольфрам 3 оксиди, вольфрам штабиги, молибден штабиги, вольфрам карбиди, ВК,ТК  маркали қаттиқ қотишмалар) ишлаб чиқарилади ва 165 та янги иш ўрни яратилади, 23,1 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилади.

Жумладан, Нодир металлардан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 28,6 млн долларлик 11 та лойиҳа доирасида ишлар олиб борилмоқда. 

Анжуманда таъкидланишича, Президентнинг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида Олмалиқ кон металлургия комбинати зиммасига бир қатор муҳим вазифалар юклатилган. Фармон ижроси юзасидан 2022 – 2024 йилларга мўлжалланган «Олмалиқ КМК» АЖ «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси»ни ривожлантириш ва янги маҳсулотларни ўзлаштириш дастури ишлаб чиқилди.  

Шунингдек, мис асосида рангли металларни қайта ишлаш бўйича умумий қиймати 13,0 млн долларлик 3 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Айни кунларда ушбу йўналишда бирлашмада Германиянинг «Falk Porshe Technik Gmbh» компанияси билан қўшма корхона ташкил этилди.

Ушбу йўналишда шунингдек, «Falk Porshe Technik Gmbh» компанияси билан ташкил этилган қўшма корхонада умумий қиймати 19 млн доллар бўлган 4та лойиҳа ҳам амалга оширилади. Мазкур лойиҳалар ишга тушиши натижасида 36,4 млн долларлик 15та янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва 155та янги иш ўрни яратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг