Нодавлат мактабларга борган ўқувчилар учун компенсация тўлаб берилади – лойиҳа
Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси билан тасдиқланиши режалаштирилаётган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига кўра, 2023 йилнинг декабрига қадар нодавлат таълим ташкилотларини ташкил этишда тадбиркорларга енгиллик яратишга доир ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Унда жумладан, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан 1-синфга қабул қилинадиган ҳар бир болага Давлат бюджетдан ойига 450 минг сўмдан компенсация тўлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.
Шунингдек, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаб бериш амалиётини киритиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter