Нобел мукофоти: физика йўналишида ғолиблар номи эълон қилинди (видео)
2021 йилда физика йўналишида Нобел мукофотлари лауреатлари италиялик Жоржо Паризи, германиялик Клаус Ҳасселман ва япон миллатига мансуб америкалик Сюкуро Манабэ бўлишди. Бу ҳақда Нобел қўмитаси бугун, 5 октябрь куни маълум қилди.
Манабэ ва Ҳасселман Ер иқлимини моделлаштиришгани ва глобал исишни прогнозлашгани учун юксак мукофотга лойиқ топилди.
Паризи эса «атомлардан тортиб сайёралар миқёсигача» бўлган мураккаб тизимларда элементларнинг ички таъсирларини ўрганишдаги ютуқлари учун тақдирланди.
Физика йўналишида мукофот эгаларини Швеция қироллик фанлар академияси аниқлайди. Шу пайтгача физика йўналишида мукофотлар 114 маротаба топширилган. Биринчи лауреат (1901 йил) кейинчалик ўз номи билан аталган рентген нурларини аниқлаган немис олими Конрад Рентген бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter