Нобел мукофоти-2022: илк лауреат эълон қилинди
2022 йилги Нобел мукофоти тиббиёт ва физиология йўналишида швед биологи Сванте Паабога топширилади. Нобел қўмитаси сайтида бу йилги мукофот эгаларининг номлари бериб бориляпти.
Эволюцион генетика бўйича мутахассис, 67 ёшли Паабо «инсон эволюцияси ҳамда қирилиб кетган гоминидлар геномлари соҳасидаги кашфиётлари» учун мукофотланади. Нобел қўмитаси сайтида маълумот берилишича, олим неандерталларнинг ДНК занжирини ўқий олган, қолаверса, Олтойдаги Денисов ғорида топилган тошга айланган гоминид (Денисов одами) илгари фанга номаълум бўлганини исботлаган.
Сванте Паабо генетика ёрдамида гоминидлар ва қадимги одамларни ўрганувчи фан — палеогенетика асосчиларидан ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter