Нобель-2018: мукофотнинг дастлабки соҳиблари аниқ бўлди
Швеция академияси бугун, 1 октябрь куни 2018 йилги дастлабки Нобель соҳиблари номини эълон қилди. Бу ҳақда Нобель қўмитасининг «Twitter»даги расмий саҳифасида хабар берилди.
The Nobel Prize✔@NobelPrizeBREAKING NEWS
The 2018 #NobelPrize in Physiology or Medicine has been awarded jointly to James P. Allison and Tasuku Honjo “for their discovery of cancer therapy by inhibition of negative immune regulation.”
Тиббиёт ва физиология йўналишидаги Нобель мукофоти Жеймс П.Эллисон ва Тасуку Хондзёга топширилади. Улар саратон хасталигини даволаш бўйича ўзлари ишлаб чиққан усул учун юксак мукофотга лойиқ деб топилди.
Икки олим ишлаб чиққан усулда саратонни иммун тизим тормоз механизмларини секинлаштириш ҳисобига енгиш кўзда тутилган.
Жеймс П.Эллисон — иммунолог ва саратон иммунотерапияси бўйича мутахассис, Техас университети онкология маркази профессори.
Тасуку Хондзё — иммунолог, кўплаб мукофотлар соҳиби, Киото университетида фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, мукофотлаш маросими 10 декабрь — Альфред Нобель вафот этган куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter