Нишон туманида 13 ёшли мактаб ўқувчиси 16 ёш ўсмирни пичоқлади

Нишон туманида 13 ёшли мактаб ўқувчиси 16 ёшли мактаб ўқувчисини пичоқлаб, яралади. Воқеа кеча — 2019 йил 4 январ куни соат 12:00 лар атрофида содир бўлган. Бу ҳақда Muxbir.uz канали хабар бериб ўтди.
— 2006 йилда туғилган ва айни кунда Тошкент шаҳрида яшовчи А.Б. тумандаги мактабларнинг бирида ўқувчи 2003 йилда туғилган ўқувчи Н.М. ни пичоқлаб қўйган, — дейди манба. — Ҳозирда пичоқланган ўқувчининг аҳволи яхши.
Айтилишича, 13 ёшли ўқувчи 16 ёшли ўқувчи билан тортишиб қолиб, ёнидаги пичоқни ўқувчининг орқа чап биқинига уриб, ўпкасини шикастлаган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда тегров-суриштирув жараёнлари кетмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter