Никита Рафалович Осиё ўйинлари ғолиби!
Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида таэквондо баҳсларида ҳамюртимиз Никита Рафалович финалга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозиргина якунланган финал жангида у Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Хва Жун Лини сўнгги сонияларда мағлуб этиб (18:15 ҳисобида), Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
Шу тарзда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига иккинчи олтин медал қўшилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter