Ниғматулла Йўлдошев Бош прокурор лавозимига янги муддатга маъқулланди
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 95 ҳамда 109-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига номзод Президент томонидан тақдим этилади ва Сенат ялпи мажлисида сенаторлар томонидан кўриб чиқилади.
Шунга асосан Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тақдим этилган Ниғматулла Тўлқинович Йўлдошевнинг номзоди кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди.
Маълумот учун, Сенат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номзодини 5 йил муддатга тасдиқлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter